"Атлетико Минейро" Артур Гимарайш учун "Зенит"га 10 миллион евро таклиф қилди.
Таклиф шартларига кўра, Санкт-Петербург клуби футболчининг қайта сотилишидан 10 фоиз улушни олиши мумкин, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
"Зенит" Артур учун тахминан 15 миллион евро ишлаб олмоқчи экани аввалроқ хабар қилинганди.
Бразилиялик футболчи ўтган йилнинг январь ойида 15+3 миллион евро эвазига жамоага келиб қўшилганди.
Жорий мавсумда у РПЛда 11 ўйин ўтказиб, 1 гол ва 2 голли узатмани амалга оширди.