Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Про мураббийлик курсида таҳсил олаётган мутахассис Суперлига клуби бош мураббийи бўлиб ишлашига рухсат

Баҳо:
+ | -

Кеча — 6 январь куни Ассоциация ва Лига раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди ва унда ЎФА техник директори Ги Киала ҳам иштирок этди.

Учрашувда Суперлига клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борадиган мутахассислар масаласи ҳам муҳокама қилинди. Сир эмаски, бу лавозим учун Про лицензияси талаб этилади. Айни вақтда мазкур лицензияга эга маҳаллий мутахассислар саноқли ҳисобланади.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бироз танаффусдан сўнг Про лицензияси учун навбатдаги ўқув курси старт олди. Унда 21 нафар мутахассис таҳсил олаётган бўлиб, шундан 17 нафари маҳаллий мураббийлар ҳисобаланади. Бу ўз-ўзидан жорий мавсум сўнгида Про лицензиясига эга ўзбекистонлик мутахассислар сони яна бир неча нафарга кўпроқ бўлишини англатади.

Январь ойидан эътиборан профессионал футбол клуби мақомини олиш учун даъвогар клублар ОФК лицензиялашидан ўтишни бошлади. Бунда улар ОФК платформасига Про лицензиясига эга шахсни бош мураббий сифатида юклаши лозим. Кечаги учрашувда ОФК талаби муҳокама қилинди ва 2025 йилда Про курсига таҳсил олаётган мутахассисларга Суперлига ёки Пролига клуби бош мураббийи сифатида Лига рўйхатидан ўтишга рухсат берилди. Бу ўз навбатида футбол клубларида танлов имкониятини оширади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:31, 07.01.2025.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик