"Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" шу ойнинг бошида "ПСЖ" ҳужумчиси Рандал Коло-Муанини ижарага олиш вариантини фаол ўрганмоқда, дея хабар беради The Athletic.
Манбага кўра, 26 ёшли франциялик футболчига Премьер-лиганинг иккала клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда ва уни қўлга киритиш учун асосий даъвогарлар саналади.
"ПСЖ" Коло-Муанини ўтган ёзда Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубидан 95 миллион евро эвазига сотиб олганди.