"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Англия лига кубоги 1/2 финалида "Тоттенхэм"га қарши учрашувдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди. Ўйин бугун тунда бўлиб ўтади. Аввалроқ “Ливерпуль” 2024 йил 22 декабрь куни Англия чемпионатида “Тоттенхэм”ни 6:3 ҳисобида мағлуб этганди.
"Икки жамоанинг ўзига хослиги ва ўйин услуби шунчалик аниқки, менимча, кўпчилик яна шундай нарсани кўришни кутишади. Уларнинг ўзига хослиги бор, бизда ҳам ўзимизники бор ва иккала жамоа ҳам бу ўзига хосликни бир-бирига сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Икки ҳафта олдин меҳмонда бўлиб ўтган ўйинда биз ўз индивидуаллигимизни кўрсата олдик. Лекин, албатта, ўйинда улар қанчалик яхши жамоа эканлигини кўрсатган пайтлар бўлди. Бизга қарши учта гол уриш ҳам ютуқ. Бу ўйинда биз олтита гол урганимизни биламан, бироқ ҳозирча бир нечта жамоалар бизга учта гол уришга муваффақ бўлишди", - деди Слот "Ливерпуль" расмий сайтига.