Эммануэль Пети Трент Александр-Арнольднинг ҳимоядаги фаолиятини танқид қилди.
"Трент Александр-Арнольд ҳақидаги фикрим ҳар доим ижобий бўлган, у ажойиб ўйинчи, ажойиб паслар ва кўриш қобилиятига эга, аммо у ҳимоячи эмас. У бундан нафратланади.
“Ливерпул”дек жамоа бу ожизликни енгиб ўта олади, бироқ айнан у туфайли “Энфилд”да “Манчестер Юнайтед”га ютқазиб қўйишига сал қолди.
Александр-Арнолднинг ҳимоядаги ўйини даҳшатли эди, у Лисандро Мартинес гол урган эпизодда жуда ҳам ожиз эди", деди “Арсенал” ва “Челси”нинг собиқ футболчиси.