"Ювентус"нинг собиқ футболчиси Лука Тони Турин клуби ҳужумчиси Душан Влаховичнинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Шахсан менга у ёқади, лекин у бироз асабий, аммо «Ювентус» либосида ўйнаш жуда оғир эканини тушуниши керак.
Албатта, ҳаммасига Влахович айбдордек туюлиши мумкин, аммо статистикага қарасак, айнан у энг кўп гол урганига гувоҳ бўламиз", - дея Тонининг сўзларини келтирмоқда Tuttosport.