Лондонда Англия лига кубогининг ярим финал учрашувларидан бири бўлиб ўтди ва унда "Тоттенхэм" "Ливерпул"ни минимал устунлик билан мағлуб этди - 1:0.
Учрашувдаги ягона гол Лукас Бергвалл томонидан киритилди.
Бергваллнинг голи 18 ёшу 341 кунлигида содир бўлди ва у Гарет Бэйлдан кейин Англия Лига кубогида "Тоттенхэм" учун гол урган энг ёш футболчига айланди.
2007 йилда Бэйл 18 ёшу 72 кунлигида "Мидлсбро" дарвозасига гол урганди.