Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Мухлисларнинг ҳатти-ҳаракатлари сабабли "Унион"га техник мағлубият ёзилди

Баҳо:
+ | -

"Унион" "Бохум"га қарши ўйинда мухлиснинг ҳаракатлари туфайли техник мағлубиятга учради.

14 декабрь куни иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган ҳолда, дарвозабон Патрик Древеснинг бошига буюм отилиши оқибатида жароҳат олди.

Ҳакам Мартин Петерсен Бундеслига учрашувини тўхтатишга қарор қилди ва жамоаларни майдондан ташқарига олиб чиқди. Жароҳат олган Древес дарҳол касалхонага юборилди.

28 дақиқалик танаффусдан сўнг ўйинни давом эттиришга қарор қилинди. "Бохум" барча мумкин бўлган алмаштиришлардан фойдаланган ва Кодзи Мийоси майдондан четлатилганидан кейин ўн киши билан ўйнаб, ҳужумчи Филипп Хофман дарвозага туришга мажбур бўлди. Иккала жамоа ҳам учрашув охиригача ҳужумкор ҳаракат қилмасликка қарор қилишди. Учрашув дуранг билан якунланди.

Германия футбол ассоциациясининг спорт суди "Бохум"га 2:0 ҳисобидаги ғалабани беришга қарор қилди, деб хабар беради Kicker нашри. Суд мажлисида кўплаб гувоҳлар, жумладан, ҳакам, ташриф буюрган гуруҳ шифокори ва Древес тингланди.

Қарор устидан 7 кун ичида шикоят қилиш мумкин ва "Унион" буни амалга оширади.

Шу билан бирга, Назорат қўмитаси жамоаларнинг ўйин охирида ҳужумга ўтмаслик қароридан норозилигича қолгани қайд этилган.

"Бундай хатти-ҳаракатлар рақобатга зиддир. Тасаввур қилинг-а, иккита жамоа натижа бўйича келишиб олди, учинчиси эса шу сабабли қуйи лигага тушиб кетди", деди DFB таркибий бўлими раҳбари Антон Нахрайнер.

Киритилди: 21:39, 09.01.2025.
Ўқилди: 951 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.