"Манчестер Сити" собиқ бош мураббийи Роберто Манчини "Интер" клубини қабул қилиб олган Вальтер Маццари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, у Италияга қайтиш имкониятларини ҳам чамалади.
"Интер"ни муваффақият сари етаклаш учун Маццарида етарлича тажриба бор. У чемпионлик учун кураша олади", дейди италиялик мутахассис TuttoSport`га берган интервьюсида.
"Англиядаги фаолиятим менга бебаҳо тажриба келтирди. Италияга қайтаманми? Мен - профессионалман, шунинг учун ҳам исталган таклифни кўриб чиқишга тайёрман", дея қўшимча қилди Манчини.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" рахбариятини Англия чемпионати ва кубогидаги 2-ўринлар қониқтирмади ва улар мураббийни истеъфога чиқаришганди.