Дэвид Мойес яна "Эвертон" бош мураббийига айланиши мумкин.
Клуб бугун Шон Дайчнинг истеъфоси ҳақида эълон қилди.
Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, Дэвид Мойес "Эвертон"га қайтишга тайёр ва бўш турган лавозим учун асосий даъвогарлардан бири бўлиши кутилмоқда. 61 ёшли шотландиялик мутахассис 2002 йилдан 2013 йилгача "Эвертон"ни бошқарган.
Хабарларга кўра, Паулу Фонсека ва Ли Карсли ҳам бош мураббий лавозимини эгаллашга тайёр, аммо улар билан ҳозирча алоқа йўқ.