"Байер"нинг испаниялик устози Хаби Алонсо Дортмунднинг "Боруссия"си устидан меҳмондаги ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.
"Менга жамоамнинг топ жамоага қарши ўйинда тўпсиз ўйнаши ёқди. Биз "Боруссия"га керакли жойларда керакли босим ўтказдик, бу бизнинг ўйинимиз учун муҳим. Ғалабадан ҳам, ўйин сифатидан ҳам мамнунман. Яхши ишладик. Йилни ғалаба билан бошлаш муҳим эди, бу тўғри йўналишни белгилаб беради", - дея Алонсо сўзларини келтиради Bild.













