Кириш Регистрация

Кубарси: "Ташқарида тарқалаётган барча миш-мишларни ҳисобга олсак, бу ғалаба бизга жуда керак эди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" марказий ҳимоячиси Пау Кубарси профессионал фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди. 17 ёшли футболчи Испания Суперкубоги финалида “кўк-анорранглилар”нинг “Реал”ни мағлуб этишига ёрдам бериб, совринни боши узра баланд кўтарди. Учрашув 5:2 ҳисобида якунланди.

"Ҳаётимдаги клуб билан биринчи совринимни қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Айниқса, ташқаридан тарқалаётган барча миш-мишларни ҳисобга олсак, бу ғалаба бизга жуда керак эди", - деди ёш марказий ҳимоячи интервьюда.

Пау Кубарси Каталония грандининг асосий таркибида 52 та ўйин ўтказган бўлса, шулардан 28 таси жорий мавсумда бўлган. 22 январь куни вундеркинд бола 18 ёшга тўлади.

Киритилди: 08:44, 13.01.2025.
Ўқилди: 2435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.