Кириш Регистрация

Педрининг акаси "Эл-Класико"ни бошқарган ҳакамларни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педрининг акаси Испания Суперкубоги финалидаги ҳакамлар ишидан норозилигини очиқ айтди. "Кўк-анорранглилар" юлдузининг акаси каталонияликларнинг йирик 5:2 ҳисобидаги ғалабасига қарамай, хурсанд бўлмади.

"Сизлар шунчаки даҳшатлисизлар. "Реал Мадрид" мухлислари энг яхши ҳолатда. Ҳатто иккинчи дивизион ўйинларида ҳам ишлашга рухсат берилмаслиги керак. Хиль Мансано ҳеч қачон ҳеч нарсани кўрмайди ва агар ВАР бўлмаганида у "Барселона"нинг пенальтисини эътиборсиз қолдирган бўларди. Нима бўлган тақдирда ҳам, хайрли тун!" - деб пост қолдирди Фернандо Педри.

"Барселона" мавсумдаги илк совринини ва ҳозирги бош мураббий Ханс-Дитер Флик қўл остидаги биринчи совринини қўлга киритди.

Киритилди: 08:55, 13.01.2025.
Ўқилди: 2513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.