Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Кьер: "Бу бобни ёпиш вақти келди"

Баҳо:
+ | -

Симон Кьер футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда "Милан" ва Дания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси интервюсида расман маълум қилди.

"Бу бўлимни ёпиш вақти келди. Мен бу қарорни ёздан кейин эмас, Европа чемпионатига бир йил қолганда қабул қилганман.

Аслида, фикрлар 2023 йилнинг кузида пайдо бўла бошлади. Ўшанда “Милан”даги фаолиятим якунланаётганини англадим.

Назаримда, ҳаммаси Миланда тугади. Мен бундан яхшироқ якун бўлмаслигини билардим. Сан-Сирода бўлиб ўтган хайрлашув ва бу тажриба... Бу менинг якуним эканлигини тушундим", деди Кьер.

Футболчи сўнгги бор “Милан” сафида 25 май куни “Салернитана”га қарши ўйнаган.

Киритилди: 16:34, 13.01.2025.
Ўқилди: 498 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.