Иньиго Мартинес бир ойдан кўпроқ майдонга туша олмайди.
"Барселона" ҳимоячиси Испания Суперкубоги доирасида "Реал"га (5:2) қарши ўйиннинг 27-дақиқасида жароҳат олди.
Испаниялик журналист Хави Мигелнинг хабар беришича, футболчининг ўнг сонининг мушаклари йиртилган. Қайта тиклаш 5 ҳафта давом этади.
Мартинес жорий мавсумда Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.













