Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Ҳеч қандай муаммо йўқ». Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансфери борасида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Футбол трансферлари борасида маълумот берувчи инсайдер Фабрицио Романо яна бир бор Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансфери тафсилотларига тўхталди.

"Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтишида ҳеч қандай муаммо йўқ. “Ланс” клуби билан трансфер борасидаги барча ҳужжатлар тайёр, фақат ўйинчи учун виза кутиляпти, шундан сўнг шартнома имзоланиши ва расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Ҳусанов ҳам, Витоп Райс ҳам “Манчестер Сити”да ўйнайди", деб ёзди Романо Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Ланс” клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” билан 2029 йилгача шартнома имзолашга келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Трансфер суммаси — 40 миллион евро.

Маълумот учун, “Ланс” Ҳусановни 2023 йил июль ойида “Энергетик-БГУ”дан 100 минг еврога сотиб олганди.

Ҳусанов Франция клуби сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли узатма амалга оширди. Унинг француз клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар амал қилади.

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 12 миллион еврога баҳоланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:28, 15.01.2025.
Ўқилди: 9296 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.