Киран Тирни ўтган мавсумдан бери биринчи марта Англия Премьер-лигасида майдонга тушди.
Бу "Арсенал" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги Шимолий Лондон дербисида содир бўлди.
77-дақиқада шотландиялик футболчи “канонирлар” сафида Леандро Троссар ўрнига майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Тирни жорий мавсумда "Арсенал"да деярли ўйнамади. Футболчи ўтган мавсумни Испанияда "Реал Сосьедад"да ижара асосида ўтказди.