"Ювентус" "Витория Гимарайш"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Альберто Коштани ўз сафига қўшиб олди.
21 ёшли португалиялик ва "бянконери" 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
"Ювентус" "Витория"га 4 йил давомида 12,5 миллион евро тўлайди. Қўшимча харажатлар 1,3 миллион еврони ташкил қилади. Шартномага маълум спорт мақсадларига эришилганда 2,5 миллион евро миқдоридаги бонуслар киради.
2024/2025 йилги мавсумда Альберто Португалия чемпионатида 10 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.













