Сантьяго Канисарес Ламин Ямални фариштага қиёслади.
"У энг зўрми ёки иккинчи энг зўрми, уни муҳокама қилмайман, шунчаки айтмоқчиманки, у 17 ёшида фариштадек футбол ўйнамоқда.
17 ёшли футболчининг нақадар иқтидорли эканлигини кўриш учун бориб, ёшлар жамоаларининг ўйинларини томоша қилиш керак, шунда унинг ўша ёшда қилаётган ишлари кўламини тушунасиз.
Агар у хотиржам бўлса, ҳаётида уни чалғитадиган ҳеч нарса бўлмаса, у ҳамма нарсага эриша олади" - деди "Валенсия"нинг собиқ дарвозабони Despierta San Francisco билан суҳбатда.













