Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Комилжон Тўхтаев: «Қишки Осиё Ўйинларида шоҳсупага кўтарилиш учун яхши имконият мавжуд»

Баҳо:
+ | -

Яқинлашиб келаётган Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида тоғ чанғичиларимиздан умид катта. Хусусан, Олимпия ўйинларининг икки карра иштирокчиси Комилжон Тўхтаевдан. Спортчимиз ҳозирда Италияда сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда.

– Бўлажак Ўйинларга тайёргарлик қандай кетмоқда?

– Бу менинг фаолиятимдаги янги мусобақа. Тайёргарлик кўнгилдагидек ўтяпти. Машғулотларда ҳар бир бурилишдан сўнг тезликни ошира олишим учун мувозанатни сақлаб туришга ҳаракат қиляпман. Ҳозир эътибор қаратишим керак бўлган асосий жиҳат шу.

– Харбинда ўз олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?

– Қишки Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилиш учун яхши имконият мавжуд. Бироқ спортда олдиндан бирор нарсани айтиш қийин. Энг асосийси – трассани имкон борича тезроқ ва хатоларсиз босиб ўтиш. Мана шу муҳим икки ишни амалга ошира олган спортчи ўзи учун медални кафолатлаши мумкин бўлади.

– Медаллар учун рақобатда кимларни санаб ўта оласиз?

– Шарқий мамлакатларда стартга чиқмаганимга анча бўлган. Кўплаб чанғичилар, уларнинг имкониятлари ҳақида маълумот деярли йўқ. Лекин ушбу спортнинг давлатлардаги ривожланганлик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, Жанубий Корея ва Япония жамоалари асосий рақобатчи бўлади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 23:21, 16.01.2025.
Ўқилди: 746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.