Кириш Регистрация

Футзал. Аёллар миллий жамоамизниг Осиё кубогига чиқиш имконияти қандай?

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича аёллар терма жамоамиз Осиё чемпионати саралаш босқич «С» гуруҳи 4-турида Австралия термасига қарши тенг курашлар остида ўтган учрашувда имкониятни бой берди.

Хўш, мазкур турдан кейин гуруҳда вазият қандай?

Ўзбекистон манзилига етиб келди, дегувчилар шошилманг, манзилимиз Хитойда ўтадиган финал босқичи. Австралия терма жамоаси кўпчилик мутахассислар наздида ҳам гуруҳ фаворитларидан бири эди. Демак, сўнгги турда австралияликларнинг филиппинликлардан устун келишига кўпчиликда шубҳа йўқ. Ўз навбатида, қизларимизнинг қўшни Туркманистон термаси устидан ғалаба қозонишига ҳам барча бирдек ишонмоқда. Сўнгги турдан кейин тўплар нисбатига кўра, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашимизга ҳам умид бор.



Агарда воқеалар ривожи бошқачароқ тус олиб, Филиппин сўнгги турда очко ола билган тақдирда ҳам, бизнинг имкониятимиз йўққа чиқмайди - энг яхши учинчи ўрин ҳам Осиё Кубоги финал босқичига йўлланмага эга чиқишини унутмайлик.

Шундай экан, барчаси охирги турда ҳали бўлади. Ҳозир эса термамизнинг кейинги ўйиндаги ғалабасига, умуман олганда, кейинги фаолиятига муваффақият тилайлик.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 21:57, 17.01.2025.
Ўқилди: 2406 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик