Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Абдулвоҳид Ғуломов: "2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз"

Баҳо:
+ | -

«Андижон» клуби ҳам янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўряпти. Барча футболчилар мураббийларнинг кўрсатмаларини аниқ бажаришяпти.

25 ёшли қанот ҳимоячиси Абдулвоҳид Ғуломов ҳам янги мавсумга астойдил тайёрланмоқда.

У ўтган йили 30 та ўйинда майдонга тушди 1 та гол ҳам урди. Ғуломов «Бургутлар»нинг янги мавсумга тайёргарлигининг Тожикистондаги йиғинида фаол қатнашди ва клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Абдулвоҳид, «Андижон»нинг Тожикистондаги йиғини якунланди. Таассуротлар қандай?

— Худога шукр, қишки йиғиндаги биринчи тайёргарлик босқичимиз ҳисобланган Тожикистондаги машғулотларимизни тугатиб олдик. Биринчи ўқув-машғулотимизда асосан жисмоний ҳолатимизни юқори даражага олиб чиқишга эътибор қаратдик. Мураббийларимизнинг кўрсатмалари бўйича ишладик. Майдонда ва тренажёр залида аъло даражада шуғулландик. Кейинги Туркияда бўладиган ўқув-машғулот йиғинимизга тайёрмиз. У ерда жамоавий ўйинимизни тиклаб олишга урғу берамиз ва шу боис бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказилади. Бунинг учун бизга вақт етарли, деб ўйлайман. Туркиядан чемпионатга тайёр ҳолатда қайтамиз. Ҳар бир учрашувда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.

— Жамоа қишки таътилдан қандай кайфиятда қайтди, масалан ўзингиз?

— Албатта, 2024 йилдаги мавсумни ажойиб кайфиятда тамомладик. Яхши хордиқ чиқардик. 2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз. Ишонамнки, ўз ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

— «Андижон»нинг янги мавсум учун мақсадлари жиддий. Ўтган йили Кубокни қўлга киритди. Бу йил Осиё Чемпионлар лигаси 2 да қатнашади. Шунга яраша таркиб шакллантириляпти. Янги футболчилар келяпти ва улар билан мослашиш қандай кечяпти?

— Ҳа, биз илк бор Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этамиз. Ундан аввал ўзимизни чемпионатимиз ва Суперкубок ўйинимиз бор. Максимал равишда чемпионатни яхши бошлашга ва Суперкубокни қўлга киритишга, керак бўлса 120 фоизга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, ОЧЛда ҳам муносиб қатнашамиз. Албатта, сафимизда янги футболчилар бор. Уларнинг бир нечтаси илгари «Андижон»да тўп суришган. Ҳаммаси жойида. Уларни жамоамизга киришиб кетиши қийин бўлади, деб ўйламайман. Бу борада ҳеч қанақа муаммо йўқ.

— Ҳимоячи сифатида сизга чемпионатимизда хавф туғдирадиган футболчи ким?

— Буни вақт кўрсатади. Лекин мен биринчи навбатда ўз ишимни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қиламан. Буни Худо хоҳласа чемпионатда кўрсатаман.

— Мухлислар жамоадан кўп нарса кутишяпти. Улар учун нима деган бўлардингиз?

— Фан-клубимиз Ўзбекистонда биринчи рақамли. Буни барча яхши билади. Биз уларни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз. Ҳар доим биз билан бирга бўлишади. Қўллаб-қувватлашлари майдонда бизга катта куч бўлади.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:59, 18.01.2025.
Ўқилди: 844 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.