Кириш Регистрация

Абдуқодир Ҳусанов: «Бунёдкор»да ўйнаш орзум эди. Улар асосий жамоага тортмайди, деб U-18 га жўнатворишди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг орзуси “Бунёдкор”да ўйнаш бўлган, аммо мураббийлар “асосий жамоага тортмайди”, деб “дублёр”га жўнатиб юборишган. Бу ҳақда у “Газета.уз”га берган интервьюсида маълум қилди.

"Клубда марказий ҳимоячилар жароҳат олганда, "дублёр"га чақиришди. Кўпроқ ўйнаганимда, асосий жамоага қўшилишим мумкин эди. 16 ёшимдан “Бунёдкор” асосий таркибидан жой олишни орзу қилардим. Аммо улар мени бизга тортмайди деб U-18 жамоасига жўнатиб юборишган. Кейин Беларусга кетдим", деди “Манчестер Сити” клубига ўтиши кутилаётган Абдуқодир Ҳусанов.

Суҳбат давомида футболчи ёшлигидан футболчи бўлишни орзу қилгани, отасининг эътибори ҳақида тўхталди.

“Дадам футболчи. Оиламиздан кўпчилик футбол тўгарагига боргани учун мен ҳам 5 ёшимдан футбол билан шуғулланишни бошлаганман. Дадам аралашмайман, дегани учун 7 ёшимда “Бунёдкор”га амаким олиб борган. Ҳар хил гап бўлмасин деган. Дадамларнинг ўйини ёққани учун ҳимояда ўйнашни хоҳлаганман.

Дадам кам мақтайди. Хатоларимни тўғрилашга ҳаракат қилади”, дея қўшимча қилди ҳимоячи.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Ланс” клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” билан 2029 йилгача шартнома имзолашга келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Трансфер суммаси — 40 миллион евро.

Маълумот учун, “Ланс” Ҳусановни 2023 йил июль ойида “Энергетик-БГУ”дан 100 минг еврога сотиб олганди.

Ҳусанов Франция клуби сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли узатма амалга оширди. Унинг француз клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар амал қилади.

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 12 миллион еврога баҳоланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:26, 18.01.2025.
Ўқилди: 5151 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик