Кириш Регистрация

“Рома” - “Женоа” учрашувида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Баҳо:
+-2 | -

Италия А Сериясининг 21-турида “Рома” ва “Женоа” 17 январь, жума куни баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Довбик ҳисобни очди. 33-дақиқада меҳмонлар вакили Масини ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Эл Шаарави мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 73-дақиқада Леали ўз дарвозасига гол уриб, мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Рома” бисотидаги очколар сонини 27 тага етказиб, 9-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов 85-дақиқасида Довбик ўрнига майдонга тушди. 9 дақиқа ҳаракат қилган футболчи бир бора дарвоза томон зарба берди. Sofascore нашри Ўзбекистон терма жамоаси сардорининг ўйинини 6,8 баллга лойиқ кўрди.

Мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилган Эл Шаарави портал томонидан энг юқори 7,9 баллга лойиқ кўрилган. “Женоа” ҳужумчиси 7,3 балл билан жамоасидаги энг юқори балл олган.

Маълумот учун, “Рома” жамоаси Италия чемпионати доирасидаги навбатдаги учрашувини “Удинезе”га қарши ўтказади. Ушбу учрашув 26 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Италия А серияси, 21-тур баҳси
17 январь, жума
“Рома” — “Женоа” 3:1
Голлар: 1:0—Довбик (25), 1:1—Мазини (33), 2:1—Эл-Шаарави (60), 3:1—Леали (73, автогол).
“Рома”: Свилар, Ндика, Ҳуммелс (Пизилли, 76), Манчини, Анхелино, Пеллегрини (Эл Шаарави, 46), Паредес, Коне, Салемакерс (Челик, 76), Довбик (Шомуродов, 85), Дибала (Суле, 84).
“Женоа”: Леали, Аарон Мартин, Васкес, Бани (Сабелли, 32), де Винтер, Мазини, Френдруп, Миретти (Каса, 85), Торсбю (Эхатор, 68), Заноли (Вентурино, 68), Пинамонти.
Огоҳлантиришлар: Васкес (18), Паредес (56).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:54, 18.01.2025.
Ўқилди: 3350 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик