Кириш Регистрация

Australian Оpen. Новак Жокович Карлос Алькарасни мусобақадан чиқариб юборди ва ярим финалга йўл олди (видео)

Баҳо:
+ | -

“Катта Дубулға” турнирларининг 24 карра ғолиби, сербиялик теннисчи Новак Жокович 2025 йилги Australian Оpen мусобақасининг ярим финалига чиқди.

Муросасиз кечган чорак финал учрашувида у 4 карра Grand Slam турнири ғолиби, испаниялик теннисчи Карлос Алькарасни 4:6, 6:4, 6:3, 6:4 ҳисобида енгди. Учрашув 3 соат 35 дақиқа давом этди.

Мағлубиятдан сўнг Алькарас учрашув ҳақида фикр билдирди.

“Биз ҳар доим бир-биримиз билан яхши учрашувлар ўтказамиз. Бир-биримизни қийин аҳволга солиб қўямиз. Шундай теннисчи билан ўйнаш тажрибасига эга бўлаётганимдан хурсандман. Мен 21 ёшдаман. Учрашувлардан кўп нарсаларни ўрганмоқдаман. Теннисда кўп нарсага эришдим, лекин тарихдаги энг яхши ўйинчилардан бири билан учрашиш менга яхшироқ бўлишга ёрдам бермоқда. Австралиядан фахр билан бошимни баланд тутиб кетаман”, деди Жаҳоннинг ҳозирда 3-рақамли теннисчиси Алькарас матбуот анжуманида.

Australian Оpen турнири финалига чиқиш учун Новак Жокович Жаҳоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Александр Зверевга қарши ўйнайди. Бу Жокович учун Australia Open’даги 12-ярим финал бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:56, 22.01.2025.
Ўқилди: 1561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.