Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Барса" яна бир футболчиси билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби матбуот хизмати жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Жерар Мартин билан тузилган меҳнат шартномасини 2028 йилгача узайтиришини маълум қилди.

22 ёшли Мартин бу мавсумда "Барселона"нинг асосий жамоасида дебют қилди. Футболчи Каталония клуби тизимида 2023 йилдан буён тўп тепмоқда. У аввалроқ "Корнелья"да ўйнаган. Жорий мавсумда Жерар барча мусобақаларда 18 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Нуфузли "Transfermarkt" интернет портали испаниялик ҳимоячининг бозор нархини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 20 учрашувда 39 очко жамғарган ҳолда Примера турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 16:16, 24.01.2025.
Ўқилди: 1474 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8598]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3734]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3666]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3423]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2682]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2127]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1802]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1510]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1458]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик