Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

"Андижон" ўз сафига уч нафар янги футболчини қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

"Андижон" янги мавсум учун таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Бу сафар бирданига уч нафар футболчи билан шартномалар имзоланди.

Ўтган йилнинг иккинчи ярмида "Динамо" клубидан ижарага келган ярим ҳимоячи Дамир Темиров мавсум якунлангач, яна ўз жамоасига қайтганди. Ўзаро олиб борилган музокаралардан сўнг 26 ёшли Темиров тўлақонли равишда "Андижон" аъзосига айланди ва янги мавсумда жамоа сафида ўтказади.

Дамир ўтган йили "Андижон" либосида 14 та учрашувда майдонга тушди ва 3 та голли пасни амалга оширди.

Шунингдек, “Андижон” футбол мактаби тарбияланувчиси, профессионал фаолиятини 2018 йилда Андижонда бошлаб, 2021 йилгача ўйнаган ҳамда 2022 йилдан фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттирган иқтидорли ҳимоячи Усмонали Исмоналиев яна қадрдон клубига қайтди.

Исмоналиев охирги уч йилни "Бунёдкор"да ўтказиб, у ерда ҳаммаси бўлиб, 82 та учрашувда майдонга тушган ҳолда рақиблар дарвозасига 16 та гол урди ва 7 та голли пасни узатди.

Усмонали янги мавсумда яна "Андижон" шарафини ҳимоя қилади.

Шу билан бирга жамоа сафига Осиё чемпиони – Абубакир Ашуров ҳам қўшилди. Ўзаро музокаралар ижобий якун топгач, томонлар ҳамкорлик борасида шартнома имзоладилар.

2003 йилда таваллуд топган Ашуров “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Охирги клуби Бекободнинг “Металлург” клубидир. Қолаверса, у “Турон”да ҳам тўп сурган.

Абубакир 2023 йили Ўзбекистон У20 терма жамоаси сафида Осиё чемпионлигини қўлга киритган ҳамда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган.

Эътиборлиси, учала ўйинчи билан икки йиллик шартномалар имзоланди.

"Жамоамизга қўшилган футболчилар янги мавсумда ўзларини ҳар томонлама кўрсатишларига ишонамиз!" - дейилади "бургутлар"нинг расмий баёнотида.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 22:06, 24.01.2025.
Ўқилди: 2284 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5548]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5118]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4155]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3466]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [3069]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3023]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2554]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2491]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2484]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2316]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик