"Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукманга Англия Премьер-лигаси грандлари қизиқиш билдирмоқда.
27 ёшли футболчи "Ливерпул", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед"нинг радарига тушган, дея хабар беради инсайдер Николо Скира. Англиянинг учта топ-клуби нигериялик форвардни шу ёзда сотиб олишни кўриб чиқмоқда.
Машҳур Transfermarkt порталида Адемола Лукманнинг тахминий баҳоси 55 миллион еврони ташкил қилади.













