"Челси" жамоасининг бош мураббийи Энцо Мареска дарвозабон Роберт Санчеснинг даражасини баҳолади.
"Мен бу мавсум ҳақида ўйлаяпман. Бу мавсумда - ҳа, шубҳасиз (Санчес асосий таркибда бўлади). Аммо келажакда нима бўлишини билмаймиз. У ривожланмоқда, лекин ҳали ҳам мен ундан кўришни истаган нарсалардан жуда узоқ", - деди италиялик мутахассис.