Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

АПЛ. Ҳусанов дебют қилган ўйинда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Челси»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 25 январь куни "Этихад" стадионида Англия Премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйин мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.  

Ҳисоб ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ очилди. "Сити" сафида дебют қилган Абдуқодир Ҳусанов тўпни бош билан дарвозабонга узатмоқчи бўлди. Аммо узатма секин чиққани учун тўпни Жексон эгаллаб олди ва тўпни Нони Мадуэкега узатди. У эса бўш дарвзани ишғол қилди.

Орадан бир дақиқа ўтиб Ҳусанов Палмерга нисбатан фол ишлатгани учун сариқ карточка олди. Кейинги дақиқаларда ҳамюртимиз аста-секин ўзига келиб олиб, бехато ўйнай бошлади. Жумладан, 9-дақиқада Абдуқодир Жейдон Санчо томонидан йўлланган зарбани қайтарди.

42-дақиқада "шаҳарликлар" ҳимоячиси Йошко Гвардиол ҳисобни тенглаштирди ва шу тариқа жамоалар тенг натижа билан танаффусга йўл олдилар.  

Баҳснинг 54-дақиқасида эса Хосеп Гвардиола ҳимоячи Ҳусановнинг ўрнига Жон Стоунзни туширди.

Иккинчи бўлимда "Манчестер Сити" ҳужумларни кучайтирди. Учрашувнинг 68-дақиқадасида Холанд "Челси" посбонининг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 87-дақиқада эса Фил Фоден дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, ўйинга нуқта қўйди — 3:1.

Шундай қилиб, "Манчестер Сити" муҳим ғалабани қўлга киритди ва 41 очко билан жадвалда 4-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 23-тур
Манчестер Сити – Челси 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 3 Мадуэке, 1:1 – 42 Гвардиол, 2:1 – 68 Холанд, 3:1 – 87 Фоден.
Манчестер Сити – Эдерсон, Гвардиол, Аканджи, Ҳусанов (Стоунз, 54), Матеуш Нунеш, Гюндоган, Ковачич, Бернарду Силва, Фоден, Мармуш (де Брюйне, 74), Холанд.
Челси – Санчес, Кукурелья, Колуилл, Чалоба, Джеймс (Гюсто, 73), Фернандес, Кайседо, Санчо (Нету, 73), Палмер, Мадуэке, Джексон (Нкунку, 61).
Огоҳлантиришлар: Ҳусанов (4), Колуилл (25), Кайседо (58), Бернарду Силва (79), Ковачич (83).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:44, 26.01.2025.
Ўқилди: 6376 марта.
Фикрлар: 75 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик