Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити” сафидаги илк ўйини ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+1 | -

Англия чемпионатининг 23-тур, марказий баҳси “Манчестер Сити” — “Челси” (3:1) ўйинидан кейин Sky Sports эфирида Пеп Гвардиоладан Абдуқодир Ҳусановнинг илк учрашуви ва хатоси ҳақида сўрашди. Испаниялик мураббий ёш шогирдини қўллаб-қувватлади.

“У инглиз тилида гапирмайди, шунинг учун биз Абдуқодир билан ҳали тўғридан-тўғри мулоқот қилолмаяпмиз. Унда ҳаммаси жойида бўлади. У ҳали фақат битта ёки иккита машғулотда қатнашди. Мен Чемпионлар Лигасидаги муҳим ўйинни инобатга олган ҳолда, Жон Стоунзни жароҳатидан кейин майдонга туширишга шошилтиришни истамагандим. У ўйиндаги ҳолатдан хулоса қилади.

Жамоада футболчиларнинг бирдамлиги жуда муҳим – бугун шуни кўрдик. Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин. Мухлислар ҳамиша янги футболчиларни қўллаб-қувватлайди. У ҳали жуда ёш ва у албатта ўрганади”, деди “Манчестер Сити” бош мураббийи Sky Sports эфирида.

Маълумот учун, “шаҳарликлар” ўзбекистонлик ҳимоячининг хатосидан сўнг тўп ўтказиб юборди. Абдуқодир Ҳусанов дастлабки 5 дақиқада босим сабаб ўйинга мослашиб кета олмади. Кейинчалик бехато ҳаракат қилди.

Учрашувда Гвардиола шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳусанов 54 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:42, 26.01.2025.
Ўқилди: 13067 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик