Кириш Регистрация

Капелло Консейсауни қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

Фабио Капелло "Милан"нинг кечаги ўйини учун Тео Эрнандес ва Рафаэль Леауни танқид қилди.

А сериянинг 22-турида миланликлар ўз майдонида “Парма”ни мағлуб этишди (3:2), иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда иккита гол урди. Танаффус вақтида бош мураббий Серхио Консейсау Эрнандес ва Леауни алмаштирди.

"Мен Консейсаунинг қўш алмаштириш борасидаги фикрига қўшиламан. Улар ҳар жиҳатдан қабул қилиб бўлмайдиган ўйин ўтказишди.

Ўйлайманки, мураббий барча футболчиларга сигнал берди: агар ўртамиёна мақомда ўйнасангиз, мақомингиздан қатъи назар, сизни алмаштираман. Бу жасоратли ҳаракат эди, лекин Фонсека аввал ҳам худди шундай қилган, аммо фойдаси бўлмаган.

Мен, албатта, фикри бошқа жойда бўлган Теодан кўпроқ хавотирдаман", деди Фабио Капелло.

Киритилди: 16:52, 28.01.2025.
Ўқилди: 398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.