Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

"Тоттенхэм"нинг собиқ посбони: "Кейн дарвозабонлар мураббийи билан ҳам мулоқот қилиб, ниманидир ўрганади"

Баҳо:
+ | -

Мишель Ворм Харри Кейн унга Руд ван Нистелройни эслатганини айтди.

Ворм ва Кейн бир вақтлар "Тоттенхэм"да бирга ўйнашган.

"У ўзининг кучли томонларини билади. У ўзи яхши бўлган нарсада янада яхшироқ бўлишга эътибор қаратган. У ҳамма нарсани жуда оддий қилади. Ўйлайманки, у йиллар давомида бироз ўзгарди, лекин унинг асослари шунчалик яхшики, барчаси машғулотлар, машғулотлар, машғулотлар билан боғлиқ.

Мен кўплаб ажойиб ўйинчилар билан ўйнаганман ва у ўзининг қобилияти билан менга Руд ван Нистелройни эслатди. Мен унинг фаолияти шундай бўлишини тасаввур қила олмасдим, лекин мен унинг истеъдодига мутлақ ишонардим ва унинг тақдири "Тоттенхэм"дан ҳам каттароқ эканлигини кўрдим. Ва у буни исботлади. Унинг статистикаси шунчаки ақл бовар қилмайди.

Гарри жуда онгли ўйинчи - у нафақат ҳужумни якунлаш устида ишлайди, балки дарвозабон нима ўйлаётганини тушуниш учун дарвозабонлар ёки дарвозабонлар мураббийлари билан мулоқот қилади.

У билан сиз тўпни қаерга уришини олдиндан тахмин қила олмайсиз, чунки охирги дақиқада у оёғининг ҳолатини ўзгартириши мумкин. У ҳамма нарсани сезади. У жарима чизиғидан ҳам, дарвоза чизиғидан ҳам гол ура оладиган ҳужумчи. У жуда кўп қиррали - чап оёқ, ўнг оёқ, бош билан. Унда ҳамма нарса бор.

Агар сиз унинг кўзини боғласангиз, у йиллар давомида қилган такрорлашлари туфайли ҳали ҳам тўғри бурчакларни топади. Дарвозабон унга қарши тахмин қила олмайди, у фақат реакцияга киришиши мумкин. Унинг дарвоза олдидаги ўткирлиги шунчаки ажойиб" -, деди "Тоттенхэм"нинг собиқ дарвозабони.

Киритилди: 14:37, 30.01.2025.
Ўқилди: 884 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [4496]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3454]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2614]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2578]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2274]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2226]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2145]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2113]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1877]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.