Голландия терма жамоаси устози Луи ван Гал 2014 йилги жаҳон чемпионати тугагач ўз иш жойини тарк этишини маълум қилди.
«Мен терма жамоани жаҳон ёки Европа чемпиони қилиш ишқида бошқардим. Олдин ҳам бу ишни қилмаганман. Шунинг учун энди юқоридаги натижаларга эришишни хоҳлайман.
Кейин мен кетаман. Мен футболчилар билан майдонда ишлашни яхши кўраман. Лекин баъзи бир ҳамкасбларим билан уларнинг жамоасида ҳаракат қилувчи шогирдларимни терма жамоага чақириш жараёнида келиша олмаяпман»,- дейди мураббий.
Хабарингиз бор, ван Гал ўтган Европа чемпионатидан кейин терма жамоага бош мураббий этиб тайинланган эди. Бунгача мураббий 2000 ва 2002 йилларда ҳам Голандиянинг бош жамоасини бошқарган.