"Кристал Пэлас"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Муньосга Европанинг учта топ-клуби қизиқиш билдирмоқда.
Колумбиялик футболчини ёзда ўнг қанот ҳимоячиси позициясини кучайтиришни режалаштираётган "Барселона" кузатиб бормоқда.
Antena2 хабарига кўра, Англиянинг "Манчестер Сити" ва "Челси" клублари 28 ёшли футболчи учун "кўк-анорранглилар" билан рақобатлашишга тайёр.
Transfermarkt экспертлари "бургутлар" футболчисининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.













