Винисиус Жуниор мавсумдаги 11-сариқ карточкасини олди.
"Реал Мадрид" вингери "Леганес"га қарши ўйиннинг 82-дақиқасида ҳакам билан баҳслашгани учун огоҳлантирилди.
Бу 24 ёшли футболчининг жорий мавсумдаги барча турнирлардаги 11-сариқ карточкаси бўлди.
Мадрид клуби "Леганес"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, Испания кубоги ярим финалига чиқди.













