Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Тебас Анчелоттининг ҳакамлик ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди: "Реал" 2023 йилнинг ноябригача RFEF раҳбариятининг бир қисми бўлган"

Баҳо:
+2 | -

Хавьер Тебас Карло Анчелоттининг ҳакамлик тизими ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди.

Олдинроқ Ла Лига президенти "Реал Мадрид"нинг ҳакамлик борасидаги шикоятлари контекстида шундай деган эди: "Улар ўзларини қурбон сифатида кўрсатишмоқда, бу ноўрин ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Мадридликлар рақобатга путур етказмоқчи. Улар ақлдан озишди."

"Реал Мадрид" бош мураббийи Анчелотти Тебасга шундай жавоб берди: "У хотиржам бўлиши керак, ҳеч ким ақлдан озмайди. Тизимда ўзгариш керак эди, мен эшитганимга кўра, ҳеч ким бундан мамнун эмас эди".

“Карло, хотиржам бўл... Испания чемпионатида сохталаштирилгани йўқ ва биз ҳаммамиз ҳакамлик тизими яхшиланишини истаймиз, биз буни анчадан бери талаб қилиб келаётган эдик. Лекин қизиқки, ҳозир жуда хавотирда бўлган "Реал" 2023 йилнинг ноябригача Испания Қироллик футбол федерацияси бошқарув кенгаши таркибига кирди... ва ҳатто ҳеч нарса ҳам демади.

Ўша пайтда "Негрейра иши" бир неча ойдан бери маълум эди, аммо бу вақт ичида "Реал Мадрид" телеканали бизни ҳакамлар ҳақидаги "объектив" видеолари билан "ҳурсанд қилишда" давом этди. Нега унда федерациядан ҳам, Ла Лигадан ҳам таклифлар бўлмади?

Эгалик моделини ўзгартириш ва Ла Лиганинг "экспроприация" деб аталадиган баҳона энди ишонарли эмас. Балки бу яна бир баҳонадир? Чунки биз баъзи одамлардан шунга ўхшаш назарияларни эшитганмиз", деб ёзади Ла Лига президенти.

Киритилди: 22:34, 07.02.2025.
Ўқилди: 1317 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик