Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Александр Хомяков: "Қўрқинчли жойи йўқ, ишлар режа асосида кетмоқда"

Баҳо:
+ | -

"Андижон"нинг "Войцберг" (Австрия) ҳамда "Рауфосс" (Норвегия) клубларига қарши ўйинларидан сўнг жамоа бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизмати учун ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Тиғиз кун бўлди. Биз буни "дабл гейм" деб атаймиз. Бир кунда иккита ўйинни ўтказиш осон эмас. Майдонга тушган футболчиларимиз 90 дақиқа мобайнида тўлиқ куч билан ўйнадилар. Бевосита учрашувларга келсак, иккаласи ҳам бир-биридан қизиқарли кечди ва ҳар икки баҳсда ҳам вазиятлар ярата олдик. Бу оддий ўйинлар бўлмади.

Австрия жамоаси замонавий футбол намойиш этди. Ростини айтсам, рақибдан бундай ўйинни кутмаган эдим, менга ёқди. Гарчи, уларга ҳисобда ютқазган бўлсак-да, ўйин борасида кўп жабҳаларда рақибдан устунлик қилдик. Ўзимизнинг клуб ҳақида танқидий хулоса чиқара олмайман. Чунки сафимизга янги футболчилар келиб қўшилган ва бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак бўлади. Муҳими, ҳаммаси режа асосида кетяпти ва ўйиндан қониқдим.

Иккинчи ўйинга келсак, Норвегия футболи вакили бутунлай бошқача – жисмоний кучга таянган ҳолда тўп сурди. Рақиб бу жабҳада устунроқ эканлигини намойиш эта олди. Мени учрашувнинг дастлабки 20-30 дақиқасида ёмон ўйнамаганимиз қувонтирди. Биз яратмоқчи бўлган ўйинни кўрсата олдик, лекин ҳаммаси ҳам ўхшамади. Аммо бундан фожеа ясаш керак эмас. Чунки боя айтганимдек, ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Ҳар иккала жамоа навбати билан ҳужумларга ўтишди. Тўғри ҳаракатланиб, тўпга эгалик қилдик. Ҳа, имкониятлар бўлди, аммо у қадар кўп эмас. Назорат беллашувларида ҳисоб унчалик катта аҳамият касб этмайди. Асосийси, футболчилар бир-бирини тушуниб, ўз ўйинимизни топиш устида ишлашга киришганлар.

Умуман олганда, биз деярли янги жамоа тузмоқдамиз. Тўғри, бунга ҳали вақт керак. Хуллас, мен бу мағлубиятлардан фожеа ясамоқчи эмасман. Қўрқинчли жойи йўқ. Юқорида айтиб ўтганимдек, ишлар режа асосида кетмоқда. Ишлашда давом этамиз. Ўз ўйинимизни топиб боряпмиз ва шу руҳда ҳаракатни олиб борамиз".

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 12:29, 08.02.2025.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4851]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4075]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2717]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2404]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2191]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2153]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1836]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1666]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1664]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1634]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.