Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Фаррух Зокиров: «Рақибларни ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч кимдан қўрқмаймиз»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага футзал бўйича аёллар ўртасида CAFA мусобақасининг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.

Бугун Тожикистон пойтахтидаги "The Rumi Hotel" меҳмонхонасида терма жамоа расмийлари иштирокида ўйиндан аввалги тадбирлар ҳамда бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Бу ерда таниш инсонларни, мураббийлар, дўстларимизни кўриш ёқимли. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Яқинда бўлиб ўтган Осиё Кубоги саралаши билан солиштирганда таркибимизда янги футболчилар бор ва улар ҳам ўзларини максимал равишда ижобий томондан кўрсатишади, деган умиддаман. Биз рақибларни ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Барчага омад тилаб қоламан”, - деб бошлади Фаррух Зокиров.

"Шубҳасиз, Эронга қарши ўйинлар биз учун доимо фойдали бўлади. Ушбу жамоа нафақат Марказий Осиёда балки бутун қитъада етакчилардан ҳисобланади.

Ўзбекистонда яқинда футзал федерацияси ташкил этилди. Федерация томонидан футзал бўйича турли турнирларни ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Албатта, терма жамоага қизларни чемпионат орқали саралаб олишмақсадга мувофиқ бўлади".

Эрон терма жамоаси устози: Мазкур мусобақада уч маротаба ғалаба қозонганмиз ва бу сафар ҳам Душанбе шаҳрига чемпионликни кўзлаб келдик. Яна бир бор CAFA мусобақаси бош совринини қўлга киритмоқчимиз.

Шунингдек, Фурузан Сулаймоний Осиё Кубоги ва шу каби турнирларда нафақат Эрон ва Ўзбекистон балки бошқа жамоалар ҳам иштирок этишини исташини айтиб ўтди. Бундан ташқари Сулаймони CAFA ташкилотчилари кейинги мусобақаларда қитъанинг бошқа қисмидан ҳам жамоаларни таклиф қилишса, яхши бўлишини айтиб ўтди.

Таъкидлаш лозим, Туркманистон терма жамоа бош мураббийи Камил Мингазов ва Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи Эркин Жунушалиев Ўзбекистон ва Эрон терма жамоаларини Осиё Кубоги финал босқичига чиққани билан табриклашди.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 15:25, 08.02.2025.
Ўқилди: 3940 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6831]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3184]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3083]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2323]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2079]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2030]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1950]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1869]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1660]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1577]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик