Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Даврон Файзиев: «Майдонимиз аҳволи кундан кунга ёмонлашиб бораяпти»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган сафардаги "Сўғдиёна"га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

-Бугунги учрашув шуни кўрсатдики, "Насаф" "Сўғдиёна"дан анча устун ва кучли. Учрашув давомида ташаббус биз томонда бўлди десак хато бўлмас. Энг асосийси биз ҳақли ғалаба қозондик ва сафарда 3 очкога эга бўлдик.

- Илҳом Шомуродов бугун протоколга киритилмади?
-Ҳа, унинг олдинги турда олган жароҳати бугунги учрашувда майдонга тушишига ҳалақит берди. Умид қиламизки, кейинги ўйинлардан бошлаб у сафга қайтади.

Даврон Файзиев, «Сўғдиёна»   бош мураббийи: - “Насаф”нинг қанчалик кучли жамоа эканини олдиндан билган эдик. Лекин мен билардимки, жамоамизда қачондир пасайиш кўзга ташланишини. "Динамо" билан бўлиб ўтган ўйин огоҳлантириш вазифасини ўтаганди. Бугунги учрашувга йигитларни руҳий томондан тайёрлар олмадик. Бунинг ўз сабаблари бор. Биринчи сабаби бу ўзимизнинг ички муаммоларимиз. Иккинчиси эса бир қатор етакчи футболчиларимизнинг жароҳатдан қутула олмаганликлари. Буларни мағлубият учун сабаб дейиш балки нотўғридир. Мен бугунги мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан.

- Бугунги учрашувда шогирдларингизга қандай топшириқ берган эдингиз?
- Асосан ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужумлар ташкиллаштириш вазифаси қўйилган эди. Рақибимизнинг кўплаб ҳужумлари қанотлардан ташкил этилади. Шу қанотлардан уюштирилаётган ҳужумларга эътибор қаратишни ўқтиргандим. Ростини айтаман, кўрсатмаларим ҳатто 50%га ҳам бажарилмади.

- Жамоанинг руҳий ва жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш учун қандай режалар бор?
- Айни дамда жамоамизга ҳомийлар ёрдами керак. Клубни ички муҳитидан хабардор бўлиб турадиган инсонлар керак. Шундагина жамоада барча жабҳаларда ижобий томонга ўзгаришлар кузатиш мумкин бўлади. Жамоанинг молиявий қийинчиликларини била туриб ундан қониқарли натижалар кутиш, менимча қийин. Шундай бўлсада, йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишмоқда.

- Майдоннинг бугунги ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
- Майдон кундан кунга ёмонлашиб бораяпти. Буни кўпчилик эътироз билан айтишаяпти, ўзимиз ҳам гувоҳи бўлаяпмиз. Мен бугунги мағлубиятни майдон яхшимаслиги билан таққосламоқчи эмасан. Стадионда биздан ташқари "Зомин" жамоаси ҳам учрашувлар ўтказади, бир қанча мусобақалар ташкиллаштирилаяпти. Майдонга кўпроқ дам бериб, эътибор берилса яхши бўларди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 12:53, 02.06.2013.
Ўқилди: 4022 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.