Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Шахмат: Синдоров Накамура билан, Абдусатторов Карлсен билан куч синашади

Баҳо:
+ | -

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида шахмат бўйича ўтаётган «Freestyle Chess Grand Slam-2025» турнирининг 1/4 финалига йўл олган шахматчилар номи маълум бўлди.

Мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг 1/4 финалига 6,5 очко билан 1-ўринни эгаллаган Алиреза Фирузжа, қўшимча кўрсаткичларга кўра, 6,5 очко жамғариб, 2-ўринни банд этган Жавоҳир Синдоров шунингдек, Фабиано Каруана (6), Магнус Карлсен (5,5), Хикару Накамура (5,5), Винсент Кеймер (4), Нодирбек Абдусатторов (3,5) ва Гукеш Доммаражу (3,5) йўл олди. Охирги ўринларни эгаллаган Владимир Федосеев (2,5) ва Левон Аронян (1,5) энди 9-ўрин учун ўзаро рақобатлашадиган бўлди.

Турнир низомига биноан, пешқадамлар 1/4 финалдаги рақибларини ўзлари танлаш имкониятига эга. Шунга кўра, 1-ўринни эгаллаган Алиреза Фирузжа германиялик Винсент Кеймерни, 2-ўрин соҳиби Жавоҳир Синдоров америкалик Ҳикару Накамурани танлади.

Нодирбек Абдусатторов 1/4 финалда норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурса, Чорак финалнинг сўнгги жуфтлигида амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу Фабиано Каруана билан рўбарў келадиган бўлди.

Айтиш лозим, 17 февралга қадар турнирнинг 1/4 финали ўйинлари бўлиб ўтади. Шундан сўнг 1/2 финал баҳси ҳамда ўринлар учун мусобақалар кетма-кетлигида ташкил этилади.

Турнирда 1-ўринни эгаллаган шахматчи 200 минг, 2-ўрин соҳиби 140 минг, 3-ўрин 100 минг, 4-ўрин 60 минг, 5-ўрин 50 минг, 6-ўрин 40 минг, 7-ўрин 30 минг, 8-ўрин 20 минг, 9-ўрин 12 минг 500, 10-ўрин 7 минг 500 АҚШ долларини қўлга киритади.

Бугун, 9 феврал куни 1/4 финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:48, 09.02.2025.
Ўқилди: 1030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик