Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

Freestyle Chess. Чорак финал, дастлабки ўйин. Абдусатторов Магнусга ютқазди, Синдаров эса Накамура билан ўта қийин ўйинда дурангга эришди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида айланма тизими якунига етиб, бугундан плей-офф босқичи старт олди.

Плей-офф босқичи классик шахматдан иборат бўлади. Шахматчилар ўзаро иккитадан ўйин ўтказишади. Икки ўйиндан кейин дуранг қайд этилса, ғолиб тайбрекда аниқланади.

Нодирбек Абдусатторов бугун қора доналарда Магнус Карлсенга қарши ўйнади. Негадир, баҳс бошиданоқ ҳамюртимизнинг ўйини у қадар қовушмади. Норвегиялик гроссмейстер эса Нодирбекнинг хатоларидан усталик билан фойдаланди. 23-юришга келиб Абдусатторов мағлубиятини тан олишга қарор қилди. Ватандошимиз эртага оқ доналарда ўйнайди.

Жавоҳир Синдаров оқ доналарда АҚШлик Хикару Накамурага қарши ўйнади. Ўйиннинг ўрталаригача вазият тенг бўлиб турди. Аммо ҳамюртимизнинг 2-3 та кичик хатолари туфайли АҚШлик гроссмейстер ютуқли вазиятни қўлга киритди. Яъни, Хикару Фарзинга чиқиши мумкин бўлган битта ортиқча пиёдага бўлганди. Аммо у қанча ўйласа ҳам ютуққа олиб борувчи йўлни топа олмади. Боз устига, шу пайтгача бехато ўйнаб келаётган Накамура 49-юришда қўпол хатога йўл қўйди. Жавоҳир эса дурангга олиб борувчи ягона бўлган кетма-кет 2 та юришни топа олди. Натижада Синдаров жуда муҳим дурангга эришди. Жавоҳир эртага Хикаруга қарши қора доналарда ўйнайди.

Бугунги натижалар:

Алиреза Фирузжа - Винсент Кеймар - 0:1
Жавоҳир Синдаров - Хикару Накамура - 0,5 : 0,5
Фабиано Каруана - Гукеш Доммараджу - 1:0
Магнус Карлсен - Нодирбек Абдусатторов - 1:0

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг мукофот жамғармаси — 750.000 долларга тенг. Ғолиб шахматчига 200.000 доллар берилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:20, 09.02.2025.
Ўқилди: 1648 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик