Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

"Адана Демирспор" президенти "Галатасарой"га қарши ўйиндан кейин истеъфога чиқди

Баҳо:
+ | -

"Адана Демирспор" президенти "Галатасарой" қарши ўйиндаги можародан кейин истеъфога чиқди.

Туркия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган жамоалар ўртасидаги ўйиннинг биринчи бўлими бошида ҳакам Ўғузхон Чақир “Адана Демирспор” ҳимоячиси Семиҳ Гюлер ҳужумчи Дрис Мертенсга нисбатан қоида бузган деб ҳисоблаб, пенальти белгилади.

“Адана Демирспор” раҳбарияти пенальтидан норозилик билдириб, жамоани майдондан олиб чиқиб кетишга қарор қилди. Кейинчалик ўйин бекор қилинди. "Галатасарой" бош мураббийи Окан Бурук меҳмонлар майдонни тарк этганидан кейин берган интервьюсида пенальти нотўғри белгиланиши мумкинлигини айтди.

Майдонни тарк этиш қарори ҳакамлар қўмитаси ва Туркия футбол федерациясига қарши норозилик сифатида қабул қилинган, дея кейинроқ бир неча клуб расмийлари маълум қилди.

Президент Бедирҳан Дурак бугун эрталаб истеъфога чиқишини эълон қилди.

"Энди мен боши берк кўчага кирганимизни қайғу билан кўрмоқдаман. Клубим, оилам, яқинларим ва соғлигим учун мен президентликдан истеъфога чиққанимни эълон қиламан" - деди Дурак.

Киритилди: 13:48, 10.02.2025.
Ўқилди: 983 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик