"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк жорий мавсум якунида клубини эркин агент мақомида тарк этиши мумкин.
«El Nacional» хабарига кўра, 33 ёшли нидерландиялик футболчи "қизиллар" билан янги шартнома имзоламаса, уни "Бавария", "Реал", "Ювентус" ва "Барселона" ўз таркибига қўшиб олишга тайёр.
Виржил жорий мавсумда 32 та ўйинда 3 та гол уриб, 1 та ассист берди.













