Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон Чехияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун Туркиядаги халқаро мусобақа — “U-17 Antalya Youth Cup” доирасида Чехияга қарши майдонга тушди. Учрашувда жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоамиз илк ҳужумларданоқ рақибни қийин аҳволга солиб қўйди. 15-дақиқада Сайфиддин Содиқов имкониятни қўлдан чиқармади ва ҳисобни очди!

Танаффусдан кейин Чехия жамоаси ўйинга фаолроқ киришди ва 54-дақиқада пенальти орқали Петир Потмесил ҳисобни тенглаштирди. Аммо терма жамоамиз бу зарбага тезда жавоб қайтарди.

61-дақиқада Абубакир Шукуруллаев дарвозани аниқ нишонга олди ва яна Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада эса Жамшидбек Рустамовнинг голи ғалабани мустаҳкамлади.

Шу тарзда Ўзбекистон ёшлари Чехия устидан муҳим ғалабага эришди.

“U-17 Antalya Youth Cup”
Ўзбекистон - Чехия - 3:1
Голлар: Сайфиддин Содиқов (15), Абубакир Шукуруллаев (61), Жамшидбек Рустамов (68) — Петир Потмесил (54-пенальти)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:14, 14.02.2025.
Ўқилди: 1349 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик