Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Рақиблар мураббийлари «Андижон»га қарши ўйин ҳақида нималар деди?

Баҳо:
+ | -

«Андижон»нинг 13 февраль санасида бўлиб иккита ўртоқлик учрашувларидан кейин рақиб жамоа бош мураббийлари «Андижон» матбуот хизматига ўз фикрларини айтиб ўтдилар.

Бронислав Червенка («Злин» бош мураббийи):

“Ўйиндан мамнун бўлдим. Чунки учрашув давомида бир қанча яхши вазиятларга эга бўлдик. Натижада бундан фойдаланиб гол уришни унутмадик. «Андижон» техник ва тактик томондан яхши. Малакали футболчилари бор. Аммо бизга хавф туғдиришларига йўл қўймасликка ҳаракат қилдик”.

Андрей Финонченко («Шахтёр» бош мураббийи):

“Яхши ўйин бўлди. Таътилдан кейинги биринчи ўйинимиз бўлганлиги учун йигитлар жисмонан тайёр эмаслигини кўришимиз мумкин. Жамоангиз тезкор ва тўп билан ҳам анча яхши ўйнади. Фақат 2:0 га ютқазганимиз бироз ёмон бўлди. Хатоларимизни кўрдик. Энди шу хатоларимизни тўғрилаймиз. Чемпионатда бундай хато қилгандан ҳозир шу хатони тўғрилаганимиз яхшироқ. Асосийси, биринчи ўйиндан йигитлар жисмонан «нагрузка» олдилар. Чемпионатда ўйнаганда бундай жисмоний ҳолатлар бўйича кўпроқ ишлаймиз. Шунинг учун ҳозирча бу қийинроқ кўриняпти. Айтганимдек, «Андижон» тўп билан чаққонроқ ўйнаяпти. Адашмасам, бу сизларни 5- ё 6-ўйинингиз-а, бизни эса биринчи ўйинимиз. Ғалаба билан табриклайман.

«Андижон» менда яхши таассурот қолдирди. Ажойиб ҳаракатлари бор. Ҳаммаси техникаси яхши йигитлар. Қандай очилишни билишади, голлар бор, яхши дарвозабони бор. Шу боис ҳам 2 та гол киритдилар. Жамоага омад тилайман, шундай давом этинглар”.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 22:32, 14.02.2025.
Ўқилди: 1138 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.