"Манчестер Юнайтед" "Галатасарой"га ижарага берилган "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг трансферини амалга ошириш йўлини изламоқда.
Нигерияликнинг нархи тахминан 75 млн еврони ташкил этади - "қизил иблислар" молиявий чекловларни ҳисобга олган ҳолда бундай харажатларни кўтара олмайди. Келишувни осонлаштириш учун инглиз гранди Осимхен ўрнига ўзининг икки футболчиси - Алехандро Гарначо ёки Расмус Хёйлунни беришга тайёр, деб хабар беради TBR Football. Эҳтимол, иккаласи ҳам битимга киритилади.
20 ёшли аргентиналикнинг Transfermarkt порталидаги нархи 50 млн еврога, 22 ёшли данияликнинг нархи эса 60 млн еврога баҳоланмоқда. Январь ойида "Наполи" Гарначони ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрди, аммо трансфер шартлари бўйича "МЮ" билан келиша олмади.













