Кириш Регистрация
21/03 04:00 Парагвай - Чили
21/03 05:45 Бразилия - Колумбия
21/03 06:30 Перу - Боливия

"Милан" Феликсни олиб қолиш режасини ишлаб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Милан" Жоау Феликсни олиб қолиш режасини ўйламоқда.

Клуб Феликс тимсолида жаҳон даражасидаги футболчини қўлга киритганига ишончи комил. "Челси"дан ижарага олинган вингер "россонерилар" сафида учта ўйинда 1 та гол урди.

«La Gazzetta dello Sport» хабарига кўра, "Милан" футболчи билан ҳамкорликни мавсум якунида ҳам давом эттиришни режалаштирмоқда. Мумкин бўлган вариантлар орасида янги ижара, лекин тахминан 40 миллион евро ёки ундан бироз камроқ маблағ эвазига мажбурий сотиб олиш шарти ҳам бор.

Таъкидланишича, клуб ушбу трансфер учун маблағни бир ёки икки йирик сотув орқали қўлга киритишни мақсад қилган. Улардан бири 2026 йилда тугайдиган шартномасини ҳали узайтирмаган Тео Эрнандес бўлиши мумкин. "Милан" ҳимоячисини текинга йўқотмоқчи эмас, агар француз шартномани узайтирмаса, клуб таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Рафаэл Леаунинг кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмас, айниқса, "Милан"ни қониқтирадиган таклиф тушса ва клуб 175 миллионлик товон пулини тўлиқ талаб қилмаса.

Киритилди: 16:59, 15.02.2025.
Ўқилди: 870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.