Кириш Регистрация
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис 1-2 Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-1 БАА
13/04 23:45 Лацио 1-1 Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао 3-1 Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ

Қозоғистон терма жамоаси мураббийи «Локомотив»га қарши ўйин борасида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Али Алиев Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида бўлиб ўтган «Локомотив» (Ўзбекистон) билан назорат учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.

— Ўйин жуда фойдали бўлди. Биз бу учрашувни футболчиларни йиғиш учун ташкил қилдик — улар клубларида ҳар хил ролларни бажаради, лекин терма жамоада ягона фалсафа ва модель бўлиши керак. Шунинг учун бу ўйин биз учун муҳим эди, чунки футболчилар назария ва амалий машғулотларда берилган маълумотни қандай ўзлаштиришини кўриш керак эди. Техник ва тактик жиҳатдан қараганда, мен қониқиш ҳосил қилдим. Биз урган гол, қўлга киритилган пенальти ва «Локомотив»га нисбатан кўрсатилган босим ижобий таассурот қолдирди. Қайси футболчилар юқори даражада ўйнашга тайёрлигини тахминан билиб олдик.  

Жисмоний тайёргарлик борасида эса клубларга миннатдорчилик билдириб қоламан, чунки улар футболчиларни бизга ишониб топширишди. Биз юкламани бир хил тақсимлашга ҳаракат қилдик. Умуман олганда, футболчилар юкламани қабул қилишди ва фалсафани тушунишди. Биз натижадан ташқари ҳаммаси билан қониқдик. Фақат натижа бироз хафсалани пир қилди: «Локомотив» катта тажовузкорлик намоён этмади, фақат стандарт вазиятлардан ташқари. Уларда хавфли вазиятлар ҳам бўлмади — йигитлар ҳимоя ва ҳужумда яхши ўйнашди. Бу ўйин футболчилар учун жуда фойдали бўлди. Ҳатто кийиниш хонасида ҳам улар натижадан қониқмаганликлари сезилди, чунки майдонда маълум бир устунлик кўриниб турди, — деди Алиев.

Манба: sports.kz
Киритилди: 08:14, 16.02.2025.
Ўқилди: 1540 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz