"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала "Байер"га (0:0) қарши ўйин натижаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Бугун биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик - босим ўтказмадик, тўпга кам эгалик қилдик. Аммо якунда дурангни ва 8 очколик фарқни сақлаб қолдик - бу ижобий ҳолат. Сешанба куни бўлиб ўтадиган "Селтик"ка қарши ўйиндан бошлаб, яқин ҳафталарда нимага эришишимизни кўрамиз," - деди Мусиала Sky Спорт билан суҳбатда.













